"Манчестер Юнайтед" испаниялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда
"Манчестер Юнайтед" таркибни кучайтиришда давом этади. Клубнинг кейинги мақсади ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашдир. Бунинг учун клуб ўз рўйхатига "Реал Сосьедад" аъзоси Мартин Субимендини ҳам қўшиб қўйди, дея хабар бермоқда "The Telegraph" нашри.
Маълум бўлишича, ушбу трансфер амалга ошиши учун Мануэль Угарте "қизил иблислар" таклифини рад қилиш керак бўлади. Уругвайлик футболчи эса шахсий шартлар бўйича клуб билан келишиб олган. Айни пайтда ПСЖ билан музокаралар давом этмоқда.
Субименди анча пайтдан бери "Барселона" радаригадги таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Аммо Каталония клуби бу ёзда уни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётгани йўқ. Испан гранди Нико Уильямс ва Дани Ольмо трансферлари устида ишламоқда.
25 ёшли футболчи якунига етган мавсум "Реал Сосьедад" учун 45 та ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Еврода иштирок этиб, Испания билан чемпион бўлди.
Фикрлар