«Манчестер Юнайтед» Италиядан янги ҳимоячи топди
Muhammadqodir Ruzmatov
«Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» «Лацио» ҳимоячиси Оливер Провстгорни қишки трансфер ойнасида сотиб олишга қизиқмоқда.
Римнинг «Лацио» клубига тегишли бўлган марказий ҳимоячи Оливер Провстгор Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Журналистнинг маълум қилишича, даниялик футболчи трансферига АПЛнинг уч клуби — «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Ньюкасл» қизиқиш билдирмоқда. Потенциал харидорлар январь ойидаги трансфер ойнаси олдидан ҳимоячининг вакиллари билан боғланишни режалаштирмоқда.
Оливер жорий мавсумда Италия чемпионатида 10 та учрашувда майдонга тушиб, бир марта гол урди ва учта сариқ карточка олди.
Изоҳлар (0)