"Манчестер Юнайтед" Жаҳон чемпиони билан шартнома имзоламоқчи

"Football Insider" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида таркибини янги дарвозабон билан кучайтиришни режалаштирмоқда. "Қизил иблислар" Аргентина миллий терма жамоаси ва "Астон Вилла" посбони  Эмилиано Мартинесга қизиқиш билдирмоқда.

Манчестерликлар 33 ёшли жаҳон чемпиони учун Италиянинг "Интер" клуби билан рақобатлашишга ҳам тайёр. Клуб раҳбарияти ушбу трансфер учун 46 миллион евро таклиф қилишни режалаштирган.

Маълумот учун, Мартинес "Астон Вилла" билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Аргентиналик кипер жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!