"Манчестер Юнайтед" жамоа тўпурари билан янги шартнома имзолашга яқин

Ҳужумчи Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ҳужумчи "Олд Траффорд"да ҳамма нарсадан мамнун ва жамоага ёрдам беришда давом этишга тайёр.

Яқин орада томонлар янги келишув бўйича музокаралар киришади. 25 ёшли футболчининг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси муддати 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Англиялик 2016 йилнинг ёзидан буён манкунианликлар сафида тўп сурмоқда.

Рэшфорд жорий мавсум АПЛда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 4 та самарали узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!