"Манчестер Юнайтед" жиддий йўқотишга учради

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Эвертон"га қарши ўйинда жароҳат олди. Футболчи 40-дақиқада ўз ўрнини Фредга бўшатиб берди. 

Погба ўйинни давом эттира олмаслигини мураббийга маълум қилди ва белини ушлаганча майдонни тарк этди. 

Франциялик футболчи жорий мавсум 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1 голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!