“Манчестер Юнайтед” кам гол ўтказадиган дарвозабон топди

“Манчестер Юнайтед” дарвозасини келаси мавсумда бошқа посбон қўриқлаши мумкин.

Diario de Noticias нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар “Порту” дарвозабони Диогу Коштани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Давид де Хеанинг амалдаги шартномасини жорий мавсум охирида якунланади. Клубда ҳамкорликни бир йилга узайтириш имконияти бор. Бироқ, испаниялик футболчи Англия премьер-лигасида энг катта маош оладиган посбон экани клуб мутасаддилари фикрини ўзгартириши мумкин.

Ҳозирги бош мураббий Эрик тен Хагга Диогу Кошта варианти маъқул келгани айтилмоқда. 23 ёшли дарвозабон фаолияти давомида жами 159 та учрашувда қатнашиб, 166 та гол ўтказган ва 60 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!