"Манчестер Юнайтед" келаси ёзда кимларни сотиб олмоқчи?

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг келаси йил ёзги трансферлардаги асосий трансфер нишонларини аниқлаб олди.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер жамоада кўпроқ британиялик футболчилар ўйнашини хоҳламоқда. Шу боис МЮ мавсумлар оралиғида "Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчо ва "Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисонларни сотиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, ушбу икки футболчининг трансфери манкуанликларга тахминан 200 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Шунингдек "Ньюкасл" хавбеки Шон Лонгстафф, "Борнмут" ҳужумчиси Каллум Уилсон ва "Сток Сити" ҳимоячиси Натан Коллинзлар ҳам “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлар доирасига киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!