"Манчестер Юнайтед" Кейн учун таклиф тайёрламоқда

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида янги ҳужумчи сотиб олмоқчи. Асосий даъвогар сифатида Харри Кейн номи тилга олинмоқда.

"The Mirror" нашри бераётган маълумотларга кўра, "қизил иблислар" 29 ёшли футболчи учун 80 миллион фунт стерлинг тўламоқчи. Жамоа унга муқобил вариант сифатида Коло-Муанини ҳам кузатиб бормоқда. 

"Тоттенхэм" Кейнни қўйиб юборишни хоҳламайди. Клубнинг муҳим ўйинчиларидан ҳисобланган Харрининг амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Агарда жамоа у билан янги битим борасида келишиб олмаса, лондонликлар мавсум сўнггида ҳужумчиси билан хайрлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!