
"Манчестер Юнайтед" Мадрид клубидан футболчи ижарага олмоқчи эди
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши олдидан Испаниянинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Конор Галлахерни ижарага ололмади. Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "Юнайтед" Галлахерга қизиқишини ойнанинг сўнгги 48 соатида билдирган, бироқ "Атлетико" рад жавобини берган.
Бир ҳафта олдин Конорнинг собиқ клуби "Кристал Пэлас" 25 ёшли Галлахернинг ижараси бўйича мурожаат қилганида ҳам худди шундай жавоб қайтарганди.
Галлахер атиги бир йил олдин "Челси"дан 34 миллион фунт эвазига "Атлетико"га кўчиб ўтганди. Янги мавсумда Конор Диэго Симеоне жамоасининг Ла Лигадаги учта ўйинидан бирида майдонга тушди.
Фикрлар