"Манчестер Юнайтед" мақсадига эриша олмади

"Манчестер Юнайтед" "Монако" ҳимоячиси Аксель Дисаси билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо француз клуби бунга рози бўлмади.

Монаколиклар 24 ёшли футболчини ҳеч бўлмаганда мавсум охиригача ўз таркибида сақлаб қолишмоқчи. Трансфермаркт портали эса Акселни 25 миллион еврога баҳолаган. Унинг "Монако" билан имзолаган меҳнат шартномаси эса 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Ҳимоячи жорий мавсум “Монако” сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!