"Манчестер Юнайтед" Марсьялни трансферга қўймоқчи

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда франциялик ҳужумчи Антони Марсьялни сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

Transfermarkt сайти эса 25 ёшли футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Марсьялнинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Антони МЮ сафига 2015 йил “Монако”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум АПЛда 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!