Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикни истеъфога чиқариши мумкин

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Майкл Кэррикни сўнгги омадсиз натижалардан сўнг истеъфога чиқариши кутилмоқда.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда. Sky Sports хабарига кўра, клуб раҳбарлари мутахассисга ўринбосар номзодларни излашни бошлаб юборган.

Бугун АПЛнинг 8-турида манкунианликлар ўз майдонида «Борнмут»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа сўнгги саккизта учрашувда беш марта мағлубиятга учраб, уч бор дуранг қайд этди.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари бугунги ўйиндан олдин ҳам Кэррик ўрнига номзодларни излаётган эди. Энди эса бу жараён тезлаштирилиши кутилмоқда. Клуб ичидаги манбалар амалдаги бош мураббийнинг истеъфога чиқарилишини кутмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ