“Манчестер Юнайтед” Моуриньо сўраган футболчининг нархини айтди. Бу Жозега ёқмади!

Жозе Моуриньо “Рома” таркибини “Манчестер Юнайтед” марказий ҳимоячиси Эрик Байи билан кучайтирмоқчи.

Ивуарлик футболчи ўз вақтида Жозе Моуриньо қўл остида ҳам ўйнаган ва португалиялик мутахассис унинг имкониятларини яхши билади.

Эрик Байи бир неча мавсумдан бери асосий таркибга кира олмаяпти. 28 ёшли футболчининг шархи тушиб кетган. Ўтган мавсум премьер-лигада атиги тўрт марта кўриниш берган ўйинчини  https://www.transfermarkt.world портали олти миллион еврога баҳолаган.

Манчестерликлар “Рома”дан бўлаётган қизиқишни инобатга олиб, Байи учун 10 миллион фунт сўраяпти. Табиийки, бу нарх римликларни қониқтирмайди.

“Юнайтед” раҳбарияти 2016 йили бу ҳимоячи учун “Вильярреал”га 38 миллион евро тўлаган эди. Кейинчалик Байи асосий таркибдаги жойини бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!