“Манчестер Юнайтед” муҳим ўйин олдидан 13 футболчисидан айрилди

Танқидлар остида қолиб кетган “Манчестер Юнайтед” 17 декабрь куни Англия Премьер-лигасининг навбатдаги туриди “Ливерпуль” меҳмони бўлади.

Муҳим баҳс олдидан жамоа нохуш ҳолатга тушиб қолди. Жамоанинг икки етакчи ҳимоячиси – Ҳарри Магуайр ва Люк Шоу Чемпионлар лигаси доирасида “Бавария” билан бўлган учрашувда шикастланди.

Мутахассислар бу икки ўйинчи “Ливерпуль” билан бўладиган тўқнашувда манчестерликларга ёрдам бера олмаслигини таъкидламоқда.

Sky Sports нашрининг ёзишича, мураббийлар штаби ливерпулликларга қарши баҳсда жами 13 нафар ўйинчи хизматидан фойдалана олмайди.

Бу икки футболчидан ташқари, Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьяль бетоблиги, Виктор Линделоф, Каземиро, Тайрел Маласия, Лисандро Мартинес, Кристиан Эриксен, Мейсон Маунт, Амад Диалло жароҳат, Бруну Фернандеш дисквалификация, Жейдон Санчо жамоадан четлатилгани боис, бўлажак баҳсда қатнашмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!