"Манчестер Юнайтед" мураббий қидираётган жамоалар рўйхатига қўшилмоқда

Ҳафта охирида бўлиб ўтадиган Англия кубоги финали олдидан "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг келажаги ҳақида миш-мишлар кўпайган.

Жамоа Премьер-лигани ёмон натижа билан якунлаганидан сўнг, жамоанинг бош мураббийи тен Хагнинг кетиши деярли аниқ.  Агар тен Хаг жамоани тарк этадиган бўлса, Юнайтед бу ёзда бош мураббий қидираётган жамоалар қаторидан жой олади.

The Sun нашрининг хабарига кўра, "қизил иблислар" тен Хаг кетадиган бўлса, унинг ўрнига Почеттино билан музокаралар ўтказишга тайёр.

Хабарингиз бор, "Челси" Маурисио Почеттино билан хайрлашганидан сўнг, янги мураббий учун курашда "Брайтон" га қўшилган бўлса, "Вест Хэм" Хулен Лопетегини Дэвид Мойес ўрнига олиб келмоқчи. "Ливерпуль" эса аллақачон Арне Слот Юрген Клоппнинг ўрнига келишини эълон қилган эди.

                                                                                                                                                                                                                                       Жаҳонгир Иномжонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!