"Манчестер Юнайтед" мутасаддилари "Барса" ҳимоячисига алоқага чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ёш чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер рўйхатида қолмоқда.

22 ёшли футболчининг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар сўнгги кунларда янада кучайди. Шу хабарлар ортидан «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бальдени Ла Лиганинг якшанба куниги учрашуви учун қайдномага киритмади. Мураббий футболчига «уйда қолиб, бошини аниқлаб олишни» тавсия этгани айтилмоқда.

Ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо маълумотича, «Манчестер Юнайтед» вакиллари аллақачон Бальденинг агенти Жорже Мендеш билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартлари билан қизиқишган. 

Transfermarkt портали испаниялик ҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!