"Манчестер Юнайтед" нидерландиялик ҳужумчи билан музокараларни бошлади
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида ўз таркибига "Болонья" аъзоси Жошуа Зиркзени қўшиб олишни мақсад қилган.
Фабрицио Романо хабар беришича, футболчининг агенти клуб билан музокараларни бошлаган. Унинг ўзи эса бор эътиборини "Евро-2024"га қаратганлиги сабабли, бу трнансфер бироз кечикиши мумкин. Агарда 23 ёшли старйкер билан "қизил иблислар" келишиб олса, унда жамоа Италия клубига 40 миллион евро ўтказиб бериши керак бўлади.
Зиркзе якунига етган мавсум "Болонья" таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та голда иштирок этган бўлса-да, Рональд Куман унга терма жамоада кўп имконият бергани йўқ. Футболчи Нидерландия учун "Евро-2024"да 3 дақиқа ўйнаган холос.
Фикрлар