“Манчестер Юнайтед” ўз юлдузини “Барса”га бермади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Барселона”нинг Ҳарри Маугайр бўйича сўровини қабул қилмади, деб хабар тарқатмоқда Sun нашри.

Каталонияликлар англиялик ҳимоячини Френки де Йонг трансфери доирасида қўлга киритмоқчи бўлганди. Нидерландиялик плеймейкерни ўз жамоасида кўришни истаётган Эрик тен Хаг келаси мавсум Ҳарри Магуайр хизматидан ҳам фойдаланмоқчи.

Шу боис, манчестерликлар “Барселона”нинг таклифига рад жавобини берди.

Магуайр 2019 йилдан бери манчестерликлар  шарафини ҳимоя қилмоқда. Тажрибали ҳимоячи унгача “Лестер”да тўп тепган. Унинг амалдаги шартномаси яна уч мавсум давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!