"Манчестер Юнайтед" ўзига Бундеслигадан зўр ҳужумчи топди

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.

Transfer News Live нашрининг хабар беришича, “қизил иблислар” бу борада “РБ Лейпциг” ҳужумчиси Беньямин Шешкога қизиқиш билдиришмоқда. Айтиш жоизки, узоқ вақтдан бери Шешконинг Англия Премьер-лигаси топ-клубларидан бирига кўчиб ўтиши борасида миш-мишлар мавжуд.

Словениялик футболчи "РБ Лейпциг" сафига 2023 йилнинг ёзида "Ред Булл Зальцбург"дан кўчиб ўтган. Ўтган вақт мобайнида Шешко немис гранди сафида 48 та расмий ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари 21 ёшли Беньямин Шешкони 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!