"Манчестер Юнайтед" ўзига янги дарвозабон топди

"Манчестер Юнайтед" клуби "Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфордга қизиқиш билдира бошлади.

Metro нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 23 ёшли Англия терма жамоаси посбонини ёзда “Реал”га ўтиши мумкин бўлган Давид де Хеанинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Маълумот учун, Пикфорд жорий мавсум премьер-лигада жами 26та учрашувда иштирок этган ва ўз дарвозасидан жами 45та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!