"Манчестер Юнайтед" Пакетани ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. "TodoFichajes" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакетани мақсад қилган.

Қайд этилишича, манкунианликлар Пакетанинг трансферига келишувга Харри Магуайр ва Скотт Мактоминейни киритишга ҳам рози. Аввалроқ Лукас билан "Манчестер Сити" ҳам  қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар берилган эди. "Transfermarkt" портали 26 ёшли бразилиялик футболчини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Пакета жорий мавсум АПЛда 22 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!