“Манчестер Юнайтед” қимматбаҳо ўйинчи билан хайрлашади

  • 11 май, 2024, 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Антони бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Манчестерликлар бразилиялик ҳужумкор футболчини 2022 йили ёзда “Аякс”дан ўта қиммат нарх – 95 миллион еврога харид қилган эди. Бироқ бу трансфер кутилган натижани бермади.

Goal.com сайтининг ёзишича, англияликлар Бразилия терма жамоаси ўйинчиси ўрнига “Кристал Пэлас” етакчиси Майкл Олисени олиб келмоқчи.

Шундай бўлса-да, Антонидан қутилиш осон бўлмайди. Чунки бу футболчининг шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!