"Манчестер Юнайтед" қишда Погбани "Ювентус"га қўйиб юборишга тайёр, фақат...

"Манчестер Юнайтед" клуби қишки трансферлар даврида ярим ҳимоячи Поль Погбани сотиб юбормоқчи.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 25 ёшли франциялик ярим ҳимоячини “Ювентус”га қўйиб юборишга тайёр. МЮ бунинг эвазига эса туринликлардан Алекс Сандро (ҳимоячи) ва Миралем Пьяничларни (ярим ҳимоячи) сўромоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Погбанинг мавсум якунигача “Манчестер Юнайтед”да қолиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!