"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун катта маблағ тайёрламоқда
Манбаларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳали ҳам «Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Англия гранди футболчи бўйича янги таклиф устида ишлаяпти. Хабарларга қараганда, «қизил иблислар» Тчуамени учун 68 миллион фунт атрофида маблағ таклиф қилишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, аввалроқ франциялик футболчи «Реал» билан янги шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Орельен Тчуамени Мадрид клуби сафида умумий ҳисобда 195 та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинларда ярим ҳимоячи 7 та гол урган ва 8 та голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар