«Манчестер Юнайтед» «Реал»нинг 15 ёшли иқтидорини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Muhammadqodir Ruzmatov
«Манчестер Юнайтед» ФИФА U15 жаҳон чемпионатида 8 та гол урган «Реал»нинг 15 ёшли ярим ҳимоячиси Альберто Руисга қизиқмоқда.
«Манчестер Юнайтед» Мадриднинг «Реал» клубида тўп тепаётган 15 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Альберто Руисни кузатиб бормоқда. Ёш футболчи Бокуда бўлиб ўтган ФИФА U-15 жаҳон чемпионати ва фестивалидаги иштироки орқали мутахассислар эътиборини тортди.
Руис Испания терма жамоасининг мусобақадаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. У турнир давомида саккизта гол уриб, энг яхши тўпурарлардан бирига айланди. Финалда испанияликлар Чехияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Иқтидорли футболчи 2019 йилда «Реал» академиясига қўшилган. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Изоҳлар (0)