“Манчестер Юнайтед”: Роналду бўлмаса, бошқаси

“Манчестер Юнайтед” клубни тарк этишга қарор қилган Криштиану Роналдуга ўринбосар топди. “Қизил иблислар” “Байер” ҳужумчиси Флориан Виртцни португалияликка муносиб альтернатив бўлишига шубҳа қилмаяпти.

Аввалроқ Криштиану манкунианликлар сафида бошқа ўйнашни истамаслигини, шунингдек, жамоанинг илк йиғинини ҳам ўтказиб юборганини айтганди. Шу боис, "Манчестер Юнайтед" Роналдунинг ўрнини боса оладиган футболчилар рўйхатини тузди - Виртц бу ўринга асосий даъвогарлардан бири, деб хабар беради “Media Foot Marseille” нашри.

19 ёшли ҳужумчи 2019 йилда “Кёлн”дан “Байер”га кўчиб ўтганди ва тезда “доричилар”нинг асосий таркиб футболчисига айланди.

Ўтган мавсумда футболчи Бундеслига доирасида 24 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!