"Манчестер Юнайтед" Скотт учун 40 миллион фунт тўлашга тайёр, "Борнмут" 70 миллион сўрамоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия гранди футболчининг трансфери учун 40 миллион фунт (тақрибан 47 миллион евро) таклиф қилишга тайёр бўлгани айтилмоқда. Бироқ «Борнмут» 22 ёшли ўйинчини 70 миллион фунтдан (82 миллион евро атрофида) юқори баҳолаган. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бу нархни ортиқча деб ҳисобламоқда ва шу боис бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлаган. Шу билан бирга, Скотт учун курашга «Арсенал» ҳам қўшилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ўтган мавсумда Алекс Скотт барча мусобақалар доирасида 39 та ўйинда майдонга тушди, тўртта гол урди ва бир бор голли узатма берди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!