"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси: "Тен Хагга келаси йил ёзгача имконият бериш керак эди"

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ футболчиси Хеннинг Бергнинг айтишича, "қизил иблислар" раҳбарияти мураббийини мавсум ўртасида эмас, балки келаси йил ёзда алмаштириши керак эди.

"Мавсум давомида мураббийни алмаштириш ҳеч қачон яхши бўлмайди. Агар улар буни ёзда қилганларида, янги мураббий "Ливерпуль" сингари ўз услубини жамоага тезда сингдира оладиган даражага етиши мумкин эди. Ёздаги танаффус пайтида қайта қуриш, ишлаш, футболчиларни мавсум бошланишига тайёрлаш учун етарлича вақт бўлар эди. Энди ҳамма нарса анча мураккаб.

Энг катта муаммо шундаки, ҳозир мавсум ўзининг энг авж палласига чиққанда қаердан топ даражадаги мураббий олиб келиш мумкин. Шуниси ҳам, жуда ўйлантирмоқда.

Эрик тен Хаг "Аякс"да қилган ишини бу ерда такрорлашга уринди. Лекин менимча, у қандайдир оддий лигага эмас, АПЛга келганини унутиб қўйди. Мутаҳассисга етарлича имкон берилди. Аммо бари якунда бироз қониқарсиз тарзда хотима топди", - деди Ҳеннинг Берг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!