"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси: "У юқори даражага чиқа олади"
Петер Шмейхел "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хайлунд ҳақида юқори фикр билдирди.
“У ажойиб истеъдод ва катта салохиятга эга. Футболчи энг юқори даражага чиқа олади. Нистелрой клубга қайтди ва мен у билан бироз гаплашдим. Унинг айтишича, Расмус жуда катта салоҳиятга эга.
Лекин бу фақат Расмус ҳақида эмас! Жамоа ундан нотўғри фойдаланмоқда. Шунинг учун баъзи нарсаларни тузатиш керак. У ёш ва таъсирчан. Лекин 21 ёшдан анча каттага ўхшайди.
Унинг келажаги буюк. Расмус ақлли, доно ва дадил. Яъни мен ёш ҳужумчида кўришни ҳоҳлаган фазилатлар мана шу. Форвард майдонда босимни енга олишни уддалай олишини кўрсатди.
Агар жамоа уни тўғри қўллаб-қувватласа, Хойлунд албатта юксак натижаларга эриша олади", – деди "Манчестер Юнайтед" ва Дания миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони.
Фикрлар