“Манчестер Юнайтед” танловда катта хато қилди
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Пол Паркер манчестерликлар ёзги трансферлар вақтида “Челси”дан Мэйсон Маунтни олиб хато қилганини айтди.
Манчестерликлар Мэйсон учун 60 миллион фунт тўлаган эди. У икки та учрашувда жуда бўш ўйнади. Кейин жароҳат олиб, жамоага ёрдам бера олмади.
Пол Паркер Маунт ўрнига Жеймс Мэддисонни олиш кераклигини таъкидлади. “Тоттенхэм” бу футболчини “Лестер”дан 40 миллион еврога сотиб олди.
Эддисон дарров “шпорлар” етакчисига айланиб олди. Премьер-лиганинг тўртта ўйинида иккита гол ва иккита ассист қайд этди.
- “Манчестер Юнайтед” Маунтга сарфланган маблағни Мэддисонга йўналтириши керак эди. Мен Маунтнинг трансферини ҳеч қачон маъқулламаганман. Бу “Манчестер Юнайтед”га мос вариант эмас. Уларга Эриксенга ўхшайдиган ўйинчи керак эди. Мэддисон айнан мана шу типдаги футболчи, - деди Пол Паркер.
Фикрлар