"Манчестер Юнайтед" Тен Ҳаг борасида бир қарорга келди
"Манчестер Юнайтед"нинг янги раҳбарияти Эрик тен Ҳагни бош мураббий сифатида сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Athletic нашри хабар бермоқда.
Компаниянинг фикрича, мутахассисда жароҳатланганлар ва жамоани кадрлар билан билан боғлиқ муаммолар туфайли бор имкониятини ишга солиш учун шароит йўқ эди. Қолаверса, мураббийнинг ишдан бўшатилиши қўшимча молиявий ҳаражатларга сабаб бўлади, "қизил иблислар" буни хоҳламайди.
Бироқ, агар мутахассис қолса, у "Юнайтед"нинг янгиланган спорт департаменти билан яқиндан ҳамкорлик қилиши керак бўлади. Клуб мураббийнинг трансфер қарорларини қабул қилинишдаги ҳуқуқларини чеклайди.
Фикрлар