"Манчестер Юнайтед" Тен Хагнинг ўрнига Нагельсманни тайинламоқчи

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманга Англия Премьер-лигасининг топ клуби қизиқиш билдирмоқда. Журналист Мигель Деланининг хабарига кўра, 36 ёшли мутахассиснинг номзоди "Манчестер Юнайтед" томонидан кўриб чиқилмоқда.

Манкунианликлар ёзда Эрик тен Хаг билан хайрлашмоқчи. Нагельсманнинг "немис машинаси" билан шартномаси июль ойида, аниқроғи Европа чемпионати якунида тугайди. Юлианнинг қайтишига "Бавария" ҳам қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Нагельсманн "Челси" ва "Тоттенхэм" билан музокаралар олиб борганди, бироқ келишув амалга ошмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!