"Манчестер Юнайтед" Тен Хагнинг ўрнига учта номзод топди

"Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хаг ўрнига учта номзод топиб қўйди. Қониқарсиз натижалар сабаб жорий мавсум якунида 54 мураббий манкунианликлар сафини тарк этиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед"нинг 25 фоиз акциясига эгалик қилувчи Ineos компанияси ҳали нидерландиялик мутахассиснинг келажаги борасида бир қарорга келмаган. Бироқ Роберто Де Зерби ("Брайтон"), Гарет Саутгейт (Англия терма жамоаси) ёки Томас Франк ("Брентфорд") вариантларини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради "ESPN". 

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" 27-турдан сўнг 44 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!