"Манчестер Юнайтед" тўртта мураббий вариантини кўриб чиқмоқда

  • 17.01.2026 18:35
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ёзда янги мураббий олиб келади ва бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқчи.

Tecno

Хабарларга кўра, "қизил иблислар" мураббий танлашда шошилмоқчи эмас ва Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг бир қарорга келмоқчи. Шу сабабдан манкунянликлар Карло Анчелотти, Юлиан Нагельсманн, Маурисио Пачеттино ва Томас Тухель каби терма жамоада ишлаётган мураббийларни ҳам кузатиб бормоқчи. "Манчестер Юнайтед" мураббий танлашда асосий омил сифатида юқори босимга чидай оладиган мутахассисни жамоага олиб келишни режалаштиряпти.

Маълумот учун, айни вақтда "қизил иблислар"ни собиқ футболчи Майкл Керрик бошқариб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!