“Манчестер Юнайтед” уч футболчи билан хайрлашади
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ёзги трансферлар ҳақида бош қотира бошлади. Биринчи навбатда, мураббийлар штабига керак бўлмай қолган футболчилар рўйхати тузилди.
Мавсум якунланиши билан клуб уч нафар тажрибали ўйинчи билан хайрлашадиган бўляпти. Ёзда ҳимоячилар Виктор Линделёф ва Жонни Эванс, шунингдек, ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен ўзига янги жамоа топиши керак бўлади.
Transfer News Live ва MailSport каби нашрларнинг маълум қилишича, 30 ёшли Линделёф, 36 ёшли Эванс ва 32 ёшли Эриксен билан шартномалар янгиланмайди. Уларнинг битими 2025 йилнинг 30 июнь куни якунига етади.
Эрик тен Хаг бошчилигидаги мураббийлар штаби бу ўйинчиларга кейинги мавсум имконият бермасликка қарор қилган.
Фикрлар