“Манчестер Юнайтед” уч футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг майдон марказини кучайтириш мақсадида ҳозирги таркиб ўйинчиларидан бир нечтасининг ўрнига бошқа футболчиларни олиб келади.

Маълумотларга қараганда, нидерландиялик мураббий биринчи навбатда уч футболчи – Фред, Энтони Эланга ва Скот МакТоминейни сотиб юборилишини истаяпти.

Манчестерга 2018 йили келган Фред якунланган мавсумда 35 та учрашувда иккита гол урди. Шунга қарамай, мураббийлар штаби ундан воз кечишга тайёр.

Энтони Эланга клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Уни 2020 йили асосий таркибга қабул қилишган эди.

Манчестерлик бу икки футболчи учун 35 миллион евродан бадал пули талаб қилади. Лекин ҳозирча уларни сўраётган даъвогар йўқ.

Скотт Мактоминей олти йилдан бери “Юнайтед” аъзоси ҳисобланади. Унинг ҳали икки йиллик шартномаси бор. Шунга қарамай, манчестерликлар 25-30 миллион еврога ярим ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр.

Скоттга “Рома” ва “Брайтон”дан таклиф бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!