“Манчестер Юнайтед” уч ҳимоячини кутяпти

“Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда ҳимоя чизиғидаги муаммолардан қийналяпти. Шу боис, Эрик тен Хаг келаси ёзда бу позицияга янги ўйинчиларни олиб келмоқчи.

Кучайтириладиган нуқталардан бири ҳимоя маркази ҳисобланади. Ёзги трансферларда айнан мана шу позицияга алоҳида эътибор қаратилади.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум  қилишича, манчестеликлар марказий ҳимоячи позициясига учта футболчи танлаб қўйди.

Клуб скаутлари жорий мавсум давомида Эдмонд Тапсоба (“Байер”), Жан-Клер Тодибо (“Ницца”) ҳамда Антониу Силва (“Бенфика”) ўйинларини синчковлик билан кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!