“Манчестер Юнайтед” умуман расмий учрашувда ўйнамаган дарвозабонни оляпти

“Манчестер Юнайтед” скаутлари Австралиядан янги истеъдод эгасини топиб келди. Манчестерликлар 17 ёшли Роберт Кукни ўз сафига қўшиб олиш бўйича иш бошлади.

Роберт “Перт Глори” жамоаси аъзоси ҳисобланади.  Қизиғи шундаки, истеъдодли голкипер асосий жамоа сафида ҳади бирорта расмий учрашувда иштирок этмаган бўлса-да, “Манчестер Юнайтед” уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

“Юнайтед”нинг ҳаракатлари Англиянинг бошқа клуби – “Сандерленд”ни хавотирга солиб қўйди. Бу жамоа вакиллари келаси мавсумгача Кукни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштираётган эди.

Агар Кук манчестерликларни танласа, бу жамоа билан “Перт Глори”ни боғлаган иккинчи ўйинчига айланади. Чунки ўтган ойда “Юнайтед” Австралиянинг мазкур клубидан жамоасидан ўнг қанот ҳимоячиси Жеймс Оверини олиб келганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!