"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" футболчи алмашиши мумкин!

"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро футболчи алмашиши мумкин. "Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" Рафинья Диас эвазига "қизил иблислар" вингери Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Барселона" раҳбарияти манкунианликларнинг таклифига қандай жавоб бергани ҳозирча номаълум. Санчо айни дамда яхши формада бўлмаса ҳам, Рафиньядан уч ёш кичик. Каталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандес Жейдонни жамоасида кўришдан мамнун.

Рафинья эса, аввалроқ Англия Премьер-лигасида ўтган мавсум иккинчи дивизионга тушиб кетган "Лидс" таркибида ўйнаган.

Comments

You must be logged in to commet!