“Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ 100 миллион фунтли трансферга тайёрланмоқда

ПСЖ ёзги трансферлар вақтида Эдинсон Кавани ўрнини “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан тўлдирмоқчи.

Англиялик футболчи ПСЖ юлдузлари – Неймар  ва Килиан Мбаппе билан бирга ҳужум учлигини ташкил қилиши керак. Қолаверса, парижликлар бош мураббийи Томас тухель 22 ёшли футболчининг меҳнаткашлиги ва ҳаракатчанлигидан ҳайратга тушаётганини маълум қилган.

Аслида “Манчестер Юнайтед” асосий ҳужумчиларидан бирини сотмоқчи эмас. Лекин парижликлар таклиф қилаётган 100 миллион фунтдан зиёдроқ маблағ инглизларнинг фикрини ўзгартириши табиий.

Рэшфордга “Барселона” ва “Ювентус”дан ҳам қизиқишлар бор.

orig_362304

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)