"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ Фернандеш учун курашмоқда
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешга "Манчестер Юнайтед" ҳамда ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Лаури Уитвелл маълумотига кўра, Лондон клуби португалиялик футболчини арзон нархда қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб 21 ёшли хавбек учун камида 80 миллион фунт стерлинг, яъни 92 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилади.
Хабар қилинишича, "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ футболчини харид қилиш учун асосий даъвогарлар ҳисобланади. Манкунианликлар ҳатто истиқболли ярим ҳимоячи бўйича дастлабки музокараларни ҳам бошлаб юборган.
Фернандеш якунланган Англия чемпионати мавсумида "Вест Хэм" сафида 36 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар