Асосий мазмунга ўтиш

"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖда порлаган юлдуз "Сарагоса" учун бепул ўйнаяпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мақсад нима эканини айтди

Илгари «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» таркибида ўйнаган ярим ҳимоячи Андер Эррера ҳозир «Сарагоса» жамоасида деярли бепул тўп суриши ҳақида гапириб берди.

Испания қонунчилигига кўра, касаба уюшмаси талаби асосида ҳар бир клуб футболчиларга йиллик камида 25 минг евро маош тўлаши шарт. 

Аммо 37 ёшли Эррера ушбу мажбурий тўловларнинг барчасини «Сарагоса» жамоаси фондига ўтказиб бормоқда.

- Мен ўз фаолиятимдан ва олдин топган даромадларимдан жуда фахрланаман. Энди пулга муҳтож эмасман. «Сарагоса» учун мутлақо бепул ўйнашни истадим – бу орқали мен вояга етган шаҳримга ёрдам бермоқчиман, – дея Эрреранинг сўзларини келтиради AS нашри.

«Сарагоса» ўтган мавсумда Сегунда дивизионидан чиқиб кетди ва мусобақани 22-ўрин, яъни охирги поғонада якунлади. Эррера эса аргентиналик «Бока Хуниорс» клуби билан муносабатларини якунлаганидан сўнг, ўз профессионал карьерасини бошлаган жамоасига қайта қўшилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ