"Манчестер Юнайтед" вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хагнинг жамоадаги келажаги муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда, гарчи нидерландиялик футболчи ўтган ёзда шартномасини узайтирган бўлса ҳам.

Гап шундаки, “Манчестер Юнайтед” янги мавсумни яхши бошлагани йўқ. Жамоа беш турдан кейин АПЛ турнир жадвалида бор-йўғи 11-поғонада бормоқда. Transfer News Live нашрининг Football Insider нашрига таяниб хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” “Ньюкасл” бош мураббийи Эдди Хау билан боғлиқ ҳолатни диққат билан кузатиб бормоқда. Гап шундаки, 46 ёшли англиялик мутахассис клуб директори Пол Митчелл билан жанжаллашиб қолган, бу эса унинг жамоадан кетиш тахминларини оширади.

Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” ҳозирда АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!