“Манчестер Юнайтед” ходимларни овқатсиз қолдирди

  • 24 август, 2024, 20:10
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти харажатларни қисқартириш мақсадида хизмат кўрсатадиган персонални тушлик билан таъминлашни тўхтатди. 

Tecno

Британиянинг "Daily Mail" нашри маълумотига кўра, илгари клуб ходимларига ўйин куни сэндвич,  батон, чипс ва ичимликдан иборат таом пакети бериб келинган. Мавсумдаги биринчи ўйиндан кейин ходимларнинг аксарияти уларга тушлик берилмаганига норозилик билдирган. Айрим ҳолатларда ходимларга корпоратив мижозлардан ортган овқатлар берилган. 

Клуб мутасаддилари ходимларга таом бермаслик ҳақидаги қарорни, илгари бу овқатларнинг аксарияти ейилмай қолиб кетгани билан изоҳлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!