“Манчестер Юнайтед” хўжайини Почеттино бўйича бир қарорга келди
“Челси” раҳбарияти кутилмаганда Маурисио Почеттинони истеъфога чиқарганидан кейин аргентиналик мутахассисга иш таклиф қиладиган жамоалар сафи ошиб бормоқда.
“Манчестер Юнайтед” ҳам тажрибали мураббийга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади.
The Sun нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед” хўжайинларидан Жим Рэтклифф бош мураббий масаласида бир тўхтамга келиб бўлди. Англиялик миллиардер келаси мавсум олдидан Почеттино билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёр.
INEOS компанияси раҳбари топшириғига биноан мутасаддилар тез орада Почеттино билан музокара бошлашга ҳозирлик кўряпти.
“Манчестер Юнайтед” 25 май куни Англия кубоги финалида “Манчестер Сити” билан тўқнаш келиши лозим. Жамоа ғалаба қозонган тақдирда ҳам клуб раҳбарияти Эрик тен Хаг билан хайрлашишни режалаштираётгани айтилмоқда.
Фикрлар