"Манчестер Юнайтед" яна бир истеъдодли ярим ҳимоячини нишонга олди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Карлос Балеба трансфери бўйича "Брайтон" клуби билан алоқага чиқди. Бу ҳақда "L’Equipe" ва "The Athletic" нашрлари хабар берди.

Tecno

Манкунианлар футболчининг нархи жуда юқори бўлишини биладилар. Эслатиб ўтамиз, қишда "Манчестер Сити" ҳам Балебага қизиқиш билдирган, аммо 120 миллион еврога яқин талаб қилинаётган суммани тўлашни истамаганди.

Камерунлик футболчига "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқмоқда. Шунга қарамай, ҳозирча асосий даъвогар сифатида айнан МЮ кўрсатилмоқда.

Carlos Baleba of Brighton and Hove Albion during the Premier League match between Brighton & Hove Albion FC and Leicester City FC at Amex Stadium on...

Маълумотларга кўра, агар Балеба 30 миллион еврога юқори нархда сотилса, унинг собиқ жамоаси "Лилль" трансфердан тушадиган фойданинг 20 фоизини олади.

Маълумот ўрнида, футболчи "Брайтон" сафида умумий 77 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урган ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!