
“Манчестер Юнайтед” яна бир трансферни якунламоқда
“Манчестер Юнайтед” 31 августга қадар яна бир трансферни амалга оширишга бел боғлади. Уле-Гуннар Сульшер майдон марказини мустаҳкамлаш учун “Хетафе”дан Мауро Арамбари олиб келинишини кутяпти.
Мауро Арамбарри 2017 йилдан бери Ла Лигада 143 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ўйин услуби билан қатор клублар эътиборини қозонди.
“Манчестер Юнайтед” 25 ёшли ярим ҳимоячи учун курашда “Барселона”ни ортда қолдириш мақсадида бу трансферни тезроқ амалга оширишга ҳаракат қиляпти.
Аввалроқ, “Хетафе” раҳбарлари Маурони “Барселона”га ижарага жўнатишга кўнмаган эди. Улар футболчини 25 миллион фунтга сотишни мўлжалламоқда.
Comments