"Манчестер Юнайтед" яна бир яхши трансферни амалга ошириш арафасида турибди

  • 18 Sep 23:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Порту” клуби чап қанот ҳимоячиси Алекс Теллес фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Tecno

RMC Sport нашрининг хабар беришича, “қизил иблислар” 27 ёшли бразилиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Энди манкунианликлар бу борада “Порту” билан тил топишса бас. Маълумотларга кўра, Португалия гранди Теллеснинг трансферини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Айтиш лозимки, Алексга ПСЖдан ҳам қизиқишлар мавжуд. Аммо ҳозирча парижликлар бу борада расмий таклиф юбориш бўйича бир қарорга келмаган.

Алекс Теллес “Порту” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!