«Манчестер Юнайтед» янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балеба ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш арафасида турибди. Daily Mail маълумотича, камерунлик футболчи фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши кутилмоқда.

22 ёшли футболчи «қизил иблислар» таркибига қўшилишдан олдин зарур тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Томонлар беш йиллик шартнома имзолашга келишиб олган, битимда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган. Келишув ҳақида расмий эълон яқин кунларда берилиши кутилмоқда.

Ўтган мавсум Англия премьер-лигасида Балеба «Брайтон» сафида 31 та ўйинда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!