“Манчестер Юнайтед” ёзда катта трансферларга қўл уради. Нишонлар аниқ!

“Манчестер Юнайётед” келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтиради. Эрик тен Хаг жамоаси Чемпионлар лигасига йўлланма олишга жуда яқин турибди.

Шу боис, мутасаддилар ҳозирдан трансфер нишонларини аниқлаб олди. Эрик тен Хаг бир неча позицияга янги ижрочилар кераклигини таъкидламоқда.

Хусусан, манчестерликлар бир неча мавсумдан бери кузатиб юрган Френки де Йонгни “Барселона”дан кўчириб келмоқчи. Агар бу трансфернинг имкони топилмаса, Эрик тен Хаг “Челси” вакиллари Мэйсон Маунт ёки Матео Ковачич вариантларига ҳам кўнади.

Шунингдек, нидерландиялик мутахассис рўйхатда “Ювентус”дан кетмоқчи бўлиб юрган Адриен Рабьо ҳам бор.

Нишондаги ҳужумчилар рўйхатини Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”) ва Виктор Осимхен (“Наполи”) бошқариб турибди. Уларга захира сифатида Рандаль Коло Муани (“Айнтрахт”), Душан Влахович (“Ювентус”), Тэмми Абрахам (“Рома”) ва Брайан Бробби (“Аякс”) номзоди ўрганилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!